ПОРОМОНДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ БИЛАН БОҒЛИҚ МУРОЖААТ ЎРГАНИЛДИ
ПОРОМОНДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ БИЛАН БОҒЛИҚ МУРОЖААТ ЎРГАНИЛДИ Поромон маҳалласида яшовчи аҳолининг электр таъминотини яхшилаш бўйича мурожаати Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мутахассиси Шоҳрух Алимирзаев томонидан жойига чиқиб ўрганилди. Ўрганиш давомида фуқаролар ҳудудга 20 та электр таянч устуни ўрнатиш зарурлигини билдирдилар. Мавжуд ҳолат кўздан кечирилиб, аҳолининг таклиф ва мурожаатлари тингланди. Аниқланган масалани ижобий ҳал этиш, электр тармоқларининг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда хонадонларга электр энергиясини барқарор етказиб бериш бўйича тегишли ташкилотга мурожаат юбориш белгиланди. Мазкур масала Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти томонидан назоратга олинди. 🇺🇿 Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши матбуот хизмати.