ҲАР БИР ХОНАДОН ДАРДИ — ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДА Халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишини бевосита тинглаш ва муаммоларига амалий ечим топиш — депутат фаолиятининг энг муҳим мезонидир. Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Ғайбуллаев Шавкатжон Муҳаммаджон ўғли ўзи сайланган округдаги маҳаллада хонадонма-хонадон юриб, аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилмоқда. Ўрганишлар давомида ҳар бир оиланинг турмуш шароити, бандлиги, даромад манбаи ва ижтимоий аҳволига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Фуқароларни қийнаб келаётган муаммолар, таклиф ва мурожаатлар хонадоннинг ўзида тингланиб, уларни ҳал этиш имкониятлари муҳокама қилинмоқда. Айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш, ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш, ёшлар ва хотин-қизларга амалий кўмак кўрсатиш билан боғлиқ масалалар диққат марказида бўлмоқда. Аниқланган ҳар бир муаммо шунчаки қайд этиб қўйилмасдан, тегишли масъул ташкилотларга йўналтирилиб, ижобий ҳал этилиши депутатлик назоратига олинмоқда. Халқнинг ишончи — катта масъулият. Ҳар бир хонадонга кириб бориш эса ана шу ишончни амалий ишлар билан оқлаш демакдир. 🇺🇿 Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши матбуот хизмати.