ГУЛШАН МФЙДАГИ ИЧКИ ЙЎЛЛАРНИ ШАҒАЛЛАШ БЎЙИЧА ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ
ГУЛШАН МФЙДАГИ ИЧКИ ЙЎЛЛАРНИ ШАҒАЛЛАШ БЎЙИЧА ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Ашуров Алишер Иброҳимович томонидан Гулшан МФЙ ҳудудидаги Шодлик, Ёшлик ва Усмонобод кўчаларининг ички йўлларини таъмирлаш масаласида мутасадди ташкилотга депутатлик сўрови юборилди. Ўрганишлар давомида мазкур кўчаларнинг ҳолати аҳоли учун ноқулайлик туғдираётгани, айниқса, ёғингарчилик кунларида пиёдалар ва автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши қийинлашаётгани аниқланди. Депутатлик сўровида: кўчаларнинг мавжуд ҳолатини жойига чиққан ҳолда ўрганиш; зарур миқдорда шағал билан таъминлаш ва шағаллаш; йўлларни текислаш ҳамда ободонлаштириш; ишларни амалга ошириш муддатлари ва масъул ташкилотларни белгилаш масалалари кўтарилди. Мазкур депутатлик сўровининг кўриб чиқилиши ва белгиланган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши депутатлик назоратига олинди. 🇺🇿 Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши матбуот хизмати.