«СОЙБЎЙИ» МАҲАЛЛАСИДАГИ СУВ ИНШООТИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
«СОЙБЎЙИ» МАҲАЛЛАСИДАГИ СУВ ИНШООТИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши доимий комиссиялари раислари Қодиров Икромжон Жўраевич, Отабоев Фахриддин Жўрабоевич, Аралов Латифжон ҳамда ҳудуд депутати Мирзалиев Ҳабибулло Авазбекович иштирокида «Сойбўйи» маҳалласи аҳолисининг ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ мурожаати жойига чиққан ҳолда ўрганилди. Ўрганиш жараёнида маҳалла аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида қиймати 815 миллион 326 минг 956 сўм бўлган сув иншооти қурилгани, бироқ мазкур иншоот ҳозирги кунга қадар ишга туширилмагани аниқланди. Натижада қурилиш ишлари амалга оширилган бўлса-да, аҳоли иншоот имкониятларидан фойдалана олмаяпти. Мутасаддилар иштирокида сув иншоотининг ишга туширилмаганлик сабаблари, мавжуд техник ва ташкилий камчиликлар, сув тармоқларини хонадонларгача етказиш ҳамда объектни фойдаланишга топшириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Масъул ташкилотларга аниқланган камчиликларни қисқа муддатда бартараф этиш, сув иншоотини белгиланган талаблар асосида тўлиқ ишга тушириш ва аҳолини барқарор ичимлик суви билан таъминлаш бўйича тегишли чораларни кўриш зарурлиги таъкидланди. Мазкур мурожаат Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашининг тегишли доимий комиссиялари ҳамда ҳудуд депутати томонидан назоратга олинди. 🇺🇿 Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши матбуот хизмати.