ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА МАВСУМИЙ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА МАВСУМИЙ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА Бугун туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган мавсумий ишлар ҳолатини ўрганиш мақсадида «Доли Сатторов Саид Барака» агрофирмаси ҳудудида бўлди. Ўрганиш давомида «Саховатли замин боғлари» фермер хўжалигида бошоқли дон экинларини экиш жараёни кўздан кечирилди. Бунда ер майдонларини экишга сифатли тайёрлаш, уруғликни белгиланган меъёрлар асосида экиш, агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш ҳамда келгуси йил ҳосили учун мустаҳкам замин яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, Президентимизнинг тегишли қарори ижроси доирасида фермер хўжалиги ҳудудида чорвачилик йўналишини ривожлантириш мақсадида барпо этилаётган бинонинг қурилиш жараёнлари билан танишилди. Мутасаддиларга қурилиш ишларини белгиланган талаблар асосида сифатли ташкил этиш, мавжуд камчиликларни бартараф қилиш ҳамда объектни ўз муддатида фойдаланишга топшириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди. 🌾 Мавсумий ишларни сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш — мўл ҳосил ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим гаровидир. 🇺🇿 Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши матбуот хизмати.