ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ — КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ
ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ — КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ Нанай маданият марказида туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович ҳамда тадбиркорлар иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Учрашувда аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, хонадонлар учун барқарор даромад манбаларини яратиш, янги иш ўринлари ташкил этиш ва мавжуд тадбиркорлик субъектлари фаолиятини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Тадбиркорлар томонидан имтиёзли кредит маблағларидан фойдаланиш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш, қўшимча иш ўринлари яратиш, шунингдек, ер майдони ва зарур инфратузилма билан боғлиқ таклиф ҳамда мурожаатлар билдирилди. Ҳар бир мурожаат мутасаддилар иштирокида атрофлича кўриб чиқилиб, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди. Асосий мақсад — тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли учун янги имкониятлар яратиш, ҳар бир оиланинг доимий даромад манбаига эга бўлишига кўмаклашиш ва маҳалла фаровонлигини оширишдан иборат. 📌 Билдирилган мурожаатлар ижроси депутатлик назоратига олинди. 🇺🇿 Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши матбуот хизмати.