ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ АСОСИДА МУАММО ЖОЙИДА ЎРГАНИЛДИ
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ АСОСИДА МУАММО ЖОЙИДА ЎРГАНИЛДИ Бир муддат аввал «Ибрат» маҳалласида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар томонидан туман Кенгашига мурожаат йўлланган эди. Мурожаатда маҳалланинг «Навкент» кўчасидан оқиб келадиган ёмғир ва сел сувларини чиқариш учун махсус ариқ ёки коллектор мавжуд эмаслиги сабабли сув хонадонлар орасида тўпланиб, айрим оилаларга жиддий ноқулайлик ва зарар етказаётгани билдирилган. Мазкур муаммо туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганилди. Ўрганиш жараёнида ҳудуддаги мавжуд ҳолат, сув оқимининг йўналиши ҳамда хонадонларга сув кириш хавфи кўздан кечирилди. Фуқароларнинг фикр ва таклифлари тингланди. Масъулларга ёмғир ва сел сувларини хавфсиз ҳудудга йўналтириш, сув оқими учун зарур ариқ ёки коллектор барпо этиш имкониятларини ўрганиш, хонадонларга зарар етишининг олдини олиш ҳамда муаммони тўлиқ бартараф этиш юзасидан аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича тегишли топшириқлар берилди. Мурожаатнинг ижроси назоратга олинди. 🇺🇿 Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши матбуот хизмати.