ҚОРАПОЛВОН МАҲАЛЛАСИДА ИЖТИМОИЙ МАСАЛАЛАР ЎРГАНИЛДИ
ҚОРАПОЛВОН МАҲАЛЛАСИДА ИЖТИМОИЙ МАСАЛАЛАР ЎРГАНИЛДИ Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибиятининг иш режасига асосан, Кенгаш котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна томонидан 18-Қораполвон сайлов округидаги Қораполвон маҳалласида ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганиш давомида ногиронлиги бўлган фуқароларга кўрсатилаётган ижтимоий ёрдамлар, уларни қўллаб-қувватлаш чоралари ҳамда ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва ишга жойлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, фуқаролар ва ёшларни қийнаб келаётган муаммолар тингланиб, уларни тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш бўйича зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди. 📌 Ўрганишда аниқланган масалалар Кенгаш котибияти томонидан назоратга олинди. 🇺🇿 Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши матбуот хизмати.