ҚАЙРОҚИ МФЙДАГИ ИЧКИ ЙЎЛЛАРНИ АСФАЛЬТЛАШ БЎЙИЧА ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ
ҚАЙРОҚИ МФЙДАГИ ИЧКИ ЙЎЛЛАРНИ АСФАЛЬТЛАШ БЎЙИЧА ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашининг Зарбдор сайлов округи депутати Мирзалиев Ҳабибулло Авазбекович томонидан туман ҳокими ўринбосари Ф. Тўлабоевга депутатлик сўрови юборилди. Сўровда Қайроқи МФЙ ҳудудидаги Олтиншоҳ ва Мусаффо кўчаларининг 2,5 километр ички йўлини асфальтлаш масаласи кўтарилди. Манзилли дастурга мувофиқ, мазкур йўлларни асфальтлаш учун республика бюджети ҳисобидан 1 миллиард 678 миллион сўм маблағ ажратилиши ва ишлар 2026 йил сентябрь ойида амалга оширилиши белгиланган. Бироқ ҳозирга қадар қурилиш ишлари бошланмагани аҳолининг асосли норозилигига сабаб бўлмоқда. Депутатлик сўровида лойиҳанинг бугунги ҳолати, молиялаштириш жараёни, ишлар кечикаётганининг сабаблари ҳамда асфальтлашнинг аниқ бошланиш ва якунланиш муддатлари бўйича асослантирилган маълумот тақдим этиш сўралди. Шунингдек, лойиҳа дастурдан чиқарилган ёки уни амалга ошириш муддати ўзгартирилган бўлса, бунга асос бўлган ҳужжатларни тақдим этиш ҳамда муаммони ижобий ҳал қилиш юзасидан амалий чоралар кўриш талаб этилди. 🇺🇿 Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши матбуот хизмати.