Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

янв.21
Жиззах вилоятида сенатор иштирокида Сенатнинг ўнинчи ялпи мажлисида кўриб чиқилган масалалар юзасидан тарғибот тадбири ўтказилди
янв.21
Жиззах вилояти Коррупцияга қарши курашиш Ҳудудий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
янв.21
Италиялик инвесторлар халқ депутатлари вилоят Кенгашига ташриф буюришди.
янв.21
Ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, коррупцияга қарши курашиш ва аҳолини қийнаб келаётган бошқа муаммоларни ўрганиш борасида қилинаётган ишлар муҳокама қилинди
янв.21
Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг еттинчи чақириқ ўн тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.
янв.21
Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг Коррусияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
янв.21
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари томонидан ҳудуддаги ер майдонларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиш мақсадида мулк эгалари, ҳудудий кузатув ва компенсация кенгаши аъзолари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
янв.21
қилинган ишлар муҳокамада
янв.21
Очиқ мулоқот бўлиб ўтди
янв.21
матбуот анжумани
Жиззах вилоятида сенатор иштирокида Сенатнинг ўнинчи ялпи мажлисида кўриб чиқилган масалалар юзасидан тарғибот тадбири ўтказилди

 Жиззах вилоятида сенатор иштирокида Сенатнинг ўнинчи ялпи мажлисида кўриб чиқилган масалалар юзасидан тарғибот тадбири ўтказилди. 

2025-йил 4-5-сентябрь кунлари бўлиб ўтган ялпи мажлисда сенаторлар томонидан 16 та масала, 9 та қонун муҳокама қилинди. Жамият тараққиёти, мамлакат ривожи қонун устуворлиги билан кафолатланади. Ҳар қандай глобал шароитда, ҳар қандай вазиятда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, иқтисодий барқарорликни сақлаб қолиш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш, ёш авлод тарълим-тарбиясига янада жиддий эътибор қаратиш муҳим вазифалардан саналади. Олий Мажлис Сенатининг ўнинчи ялпи мажлисида ушбу йўналишларнинг ҳуқуқий асосини такомиллаштиришга оид бир қатор қонунлар сенаторлар томонидан атрофлича кўриб чиқилди ҳамда қизғин фикр-мулоҳазалар билдирилди. Ўнинчи ялпи мажлиснинг биринчи иш кунини сенаторлар “Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида”ги Қонунни муҳокама қилишдан бошлади. Таъкидланганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шу жумладан корпоратив
муносабатларни ривожлантириш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
 

Муҳокама давомида эътибор масъулияти чекланган жамиятлар фаолиятини тартибга солувчи нормаларни тизимлаштириш ва бирхиллаштириш ҳамда ижобий хорижий тажрибадан келиб чиқиб, уларни тўлдириш зарурати мавжудлигига қаратилди. 

Ушбу Қонунда жамиятнинг филиаллари ва ваколатхоналарини, шуъба ҳамда қарам хўжалик жамиятларини очиш тартиби, жамият иштирокчиларининг ўртасидаги низоли вазиятни ҳал этиш ҳамда жамият умумий йиғилиши баённомаси нусхаларини иштирокчиларга етказиш масалалари ўз аксини топган. Бундан ташқари, жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш тартиби ҳамда жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи (директор)нинг ва коллегиал ижро этувчи органларининг мажбуриятлари ҳам назарда тутилмоқда. Қонун билан жамият нафақат лицензия, балки рухсат этиш хусусиятига эга
ҳужжатлар асосида ёки хабардор қилиш тартибида муайян фаолият турлари билан шуғулланиши мумкинлиги белгиланмоқда. Жамият иштирокчиларига ўз корпоратив ҳуқуқларини амалга ошириш тўғрисида корпоратив шартномалар тузиш каби бир қатор ҳуқуқлар берилиши назарда тутилмоқда.
 

Бундан ташқари, жамият кузатув кенгашининг қарорларини сиртдан овоз
бериш ва кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш тартиби, кузатув кенгашининг
ваколатлари ҳамда миноритар иштирокчилар қўмитасини ташкил этишга оид қоида
мустаҳкамланмоқда.
 

Мажлисда масъулияти чекланган жамиятлар фаолиятига замонавий корпоратив
бошқарув тизимини жорий этиш, улар фаолиятини тартибга солувчи қонун
ҳужжатларидаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф қилиш ҳамда жамият
иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалаларига
ҳам алоҳида урғу берилди.
Сенаторлар ўз чиқишларида ушбу Қонун жамият иштирокчилари ҳуқуқлари ва
қонуний манфаатларининг кафолатларини янада мустаҳкамлашини, уларнинг улушлари
алдов ва фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилишига йўл қўймаслик учун ҳуқуқий асос
бўлиб хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.
Муҳокама якунида мазкур Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.  

Ялпи мажлисда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонун ҳам кўриб чиқилди.  

Қайд этилганидек, Қонун жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар билан олиб борилаётган тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш, уларнинг оила ва жамиятдан узилиб
қолишини олдини олиш, китоб ўқишини рағбатлантириш орқали қонунга итоаткор, маънавий ва ахлоқий қадриятларни шакллантиришга қаратилгандир.
 

Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал ҳамда Жиноят-ижроия кодексларига маҳкумларнинг жазони ўташ муддати улар тузалиш йўлига ўтганлиги муносабати билан қисқартирилишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.  

Хусусан, Жиноят кодекси жазони ўташ муддатини шахс тузалиш йўлига ўтганлиги муносабати билан қисқартиришни назарда тутувчи 741-модда билан тўлдирилмоқда. 

Бунда маҳкумлар томонидан Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан тасдиқланган, маҳкумларда тўғри маънавий ва ахлоқий қадриятларни шакллантиришга қаратилган адабиётлар рўйхатидаги китобларни ўқиса ва ушбу китобларни ўқиганлиги факти тасдиқланган тақдирда жазони ўташ муддати ҳар бир ўқилган китоб учун уч кунга, бироқ бир йилда кўпи билан ўттиз кунгача
Комиссиянинг хулосасига асосан суд томонидан қисқартирилиши мумкинлиги белгиланмоқда.
 

Ушбу норма фақат жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиниши назарда тутилган (умрбод озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинганлардан ташқари) шахсларга нисбатан татбиқ этилиши белгиланмоқда. Қонунчиликка киритилаётган ушбу ўзгартиришлар бугунги кунда жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган 13,5 мингдан ортиқ маҳкумларга нисбатан татбиқ этилади. 

Шу билан бирга, Қонун билан “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонунга ҳам профилактик ҳисобга олиш асослари мақбуллаштирилишини ҳамда профилактик ҳисобга олинадиган маъмурий ҳуқуқбузарлик турлари уларнинг ижтимоий хавфлилик даражаси, хусусияти, келгусида жиноий қилмиш содир этилиши мумкинлиги каби мезонлардан келиб чиққан ҳолда белгиланишини назарда тутувчи
ўзгартиришлар киритилмоқда.
 

Бундан ташқари, Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 12810 ва 131-моддаларида назарда тутилган, яъни йўлбезорилиги ва транспорт воситаларини мастлик ҳолатида бошқарганлик учун содир
этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик учун суд томонидан муайян муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахсларни профилактик ҳисобга олиниши алоҳида тоифа сифатида белгиланмоқда.
2024 йилда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган

11 мингга яқин шахс томонидан 23 582 та йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланган. Бунинг оқибатида 1 019 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, унда 295 нафар фуқаро вафот этган ва 873 нафари жароҳатланган.
Шу боис йўл-патруль хизмати ходимларигапрофилактика инспекторлари томонидан кўмаклашиш амалиёти йўлга қўйилади ва бу
орқали транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар
томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишини барвақт олдини олиш ва ўз вақтида
аниқлаш имкониятлари кенгайтирилади.
 

Сенаторлар томонидан таъкидланганидек, Қонуннинг
қабул қилиниши маҳкумларни ахлоқан тузатиш, уларда жамият қоидалари ва
анъаналарига нисбатан ҳурматни шакллантириш борасидаги ишлар самарадорлигини
оширишга, профилактик ҳисобга олинган шахслар билан олиб бориладиган
чора-тадбирларни янада такомиллаштириш орқали мамлакатимизда жиноятчиликка
қарши курашишга ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга хизмат қилади.
 

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди. 

*** 

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида “Давлат ижтимоий суғуртаси
тўғрисида”ги Қонун
ҳам
муҳокама қилинди.
 

Муҳокама чоғида ушбу Қонун аҳолининг ижтимоий ҳимоясини янада
кучайтириш мақсадида ишлаб чиқилгани таъкидланди. Унда давлат ижтимоий
суғуртасининг амал қилиши, суғурта ҳодисаси, суғурталанган шахснинг,
суғурталовчининг, суғурта қилдирувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
мустаҳкамланган.
 

Қонунда давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари манбалари, суғурта бадали
ставкаси, суғурта бадалларини тўловчилар, давлат ижтимоий суғуртаси молиявий
барқарорлигининг давлат кафолатлари, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича
тўловларни тайинлаш ва амалга ошириш каби қатор масалалар назарда тутилган.
 

Шу билан бирга, сенаторлар томонидан ушбу Қонуннинг айрим нормаларини
қайта кўриб чиқиш ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштириш лозимлигига
эътибор қаратилди.
 

Хусусан, Қонунда ваколатли органнинг ваколатлари ва вазифалари очиб
берилмаган.
 

 Шунингдек, сенаторлар томонидан
Қонунда ўндан ортиқ ҳаволаки нормалар мавжудлигига урғу берилди. Бу эса
Қонуннинг тўғридан-тўғри амал қилишига салбий таъсир кўрсатишига олиб келиши
қайд этилди.
 

Бундан ташқари, Қонун қабул қилиниши натижасида амалдаги қонунларга
ўзгартиришлар киритиш масаласи Қонунда назарда тутилмаган.
 

Сенаторлар ушбу камчиликлар бартараф этилиши лозимлиги хусусида
ўзларининг таклифларини билдирди.
 

Муҳокама
натижалари бўйича Қонун сенаторлар томонидан рад этилди.

*** 

  

Шунингдек, ялпи мажлисда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун
ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун кўриб
чиқилди.
 

Маълумки, мамлакатимизда сўнгги йилларда жисмоний ва юридик шахсларнинг
ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган изчил
ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
 

Норма ижодкорлиги фаолиятида ҳуқуқий бўшлиқларни тўлдириш юзасидан аниқ
чора-тадбирлар белгиланган ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётининг бир хиллигини
таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.
 

Шу билан бирга, сенаторлар ҳуқуқни қўллашда ягона амалиётни таъминлашга
тўсқинлик қилувчи, коррупциявий хавф-хатарларни келтириб чиқарувчи ҳамда аҳоли
ва тадбиркорларнинг ортиқча сарсон бўлишига сабаб бўлган айрим нормаларни
ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш зарурати юзага келаётганлигини алоҳида
таъкидлаб ўтди.
 

Мазкур Қонун билан 12 та қонун ҳужжатига, хусусан, “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш
тартиб-таомиллари тўғрисида”ги, “Давлат божи тўғрисида”ги, “Мактабгача таълим
ва тарбия тўғрисида”ги, “Таълим тўғрисида”ги, “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунлари ҳамда Солиқ кодексига ўзгартириш ва
қўшимчалар киритиш назарда тутилган.
 

Сенаторлар ўз чиқишларида
ушбу Қонун жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари
самарали ҳимоя қилинишини таъминлашга ва коррупциявий хавф-хатарларни бартараф
этишга хизмат қилишига эътибор қаратди.
 

Қонун сенаторлар
томонидан маъқулланди.
 

***  

Сўнгра ялпи мажлисда “Кредиторларнинг гаров билан таъминланган
талабларини қаноатлантириш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритиш
тўғрисида”
ги Қонун муҳокама қилинди. 

Сенаторлар томонидан ушбу Қонунни қабул қилиш заруратига алоҳида
эътибор қаратилди. Хусусан, ислоҳотлар жараёнида суд ҳужжатлари ва бошқа
органлар ҳужжатларининг ижро этилишини рақамлаштириш, инсон омилини камайтириш,
суд ҳужжатларини ижро этишдан ҳар қандай бўйин товлашнинг олдини олиш,
фуқароларнинг мол-мулки ва пул маблағлари дахлсизлигини кафолатлашга қаратилган
қонун ҳужжатларини такомиллаштириш зарурати юзага келмоқда.
 

Ушбу Қонунда ижро ҳужжатлари асосида аукцион савдоларида сотилмаган
мол-мулк ундирувчига натура шаклда ўтказилаётганда рўйхатдан ўтказувчи идора
томонидан қўйилган барча тақиқлар давлат ижрочисининг қарори асосида бекор
қилиниши белгиланмоқда. Бунда давлат ижрочисининг қарори мол-мулкни тақиқларсиз
давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлиши мустаҳкамланмоқда.
 

Қонунни ишлаб чиқишда бир қатор илғор давлатларнинг қонунчилик
тажрибаси ўрганилгани ҳамда инобатга олингани таъкидланди.
 

Қонун кредиторларнинг гаровга қўйилган мол-мулкка нисбатан ҳуқуқлари
устуворлигини таъминлашга, мол-мулкка нисбатан қўйилган таъминловчи чоралар
давлат ижрочисининг қарорлари асосида бекор қилинишига, кредит ташкилотларининг
муаммоли активлар улушини камайтиришга ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг
ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишга хизмат қилиши алоҳида қайд этилди.
 

Муҳокама якунида Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди. 

*** 

Шундан сўнг Сенатнинг
ялпи мажлисида “Бозор ислоҳотлари ва Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига
аъзо бўлиш жараёнлари янада жадаллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон
Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш
тўғрисида”ги Қонун қизғин муҳокама қилинди.
 

Ўзбекистон
Республикасининг ЖСТга аъзо бўлиши доирасида миллий қонунчиликни Жаҳон савдо
ташкилоти битимларига уйғунлаштириш ташкилотга аъзо бўлишнинг асосий
шартларидан бири ҳисобланади.
 

Ушбу Қонун билан
“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги
Қонунга қора ва рангли металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш),
қайта ишлаш, реализация қилиш ҳамда табиий газнинг улгуржи ва чакана савдоси
фаолиятини лицензиялаш тартибини жорий этиш билан боғлиқ ўзгартириш ва
қўшимчалар киритилмоқда.
 

Шунингдек, “Давлат божи
тўғрисида”ги Қонунга қора ва рангли металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш
(харид қилиш), қайта ишлаш, реализация қилиш ҳамда табиий газнинг улгуржи ва
чакана савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензия олишга давлат божи
миқдорларини белгилаш билан боғлиқ қўшимчалар киритилмоқда.
 

Муҳокама жараёнида
сенаторлар мазкур Қонун қора ва рангли металл парча ва чиқиндилари ҳамда табиий
газ савдоси соҳасига хусусий секторни ва янги инновациялар ва инвестицияларни
жалб этишга, шунингдек, рақобат ва очиқ бозор муҳитини яратишга хизмат қилиши
хусусида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.
 

Муҳокама якунида Қонун
сенаторлар томонидан маъқулланди.
 

*** 

Шу билан бирга, 10-ялпи мажлисда “Ўзбекистон Республикасининг айрим
қонун ҳужжатларига таълим хизматларини кўрсатиш соҳасини такомиллаштиришга
қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги
Қонун кўриб чиқилди. 

Қайд этилганидек, мамлакатимизда таълим сифатини янада яхшилаш, аҳоли
барча қатламларининг таълим олишга бўлган конституциявий кафолатларини
тўлақонли рўёбга чиқариш борасида қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
 

Сенаторлар томонидан қайд этилганидек, мазкур Қонун ҳам ушбу
ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида ишлаб чиқилган бўлиб, бу борадаги
ишларни амалга оширишда юзага келаётган муаммоларнинг олдини олишга қаратилган.
 

Қонун билан киритилаётган асосий ўзгартириш шундан иборатки, “мактабдан
ташқари таълим” атамаси илғор халқаро талабларга мувофиқ
“қўшимча таълим” атамаси билан
алмаштирилмоқда.
 

Шунингдек, “қўшимча таълим” атамасига таъриф берилиб, у болалар учун
қўшимча таълим ва катта ёшдагилар учун қўшимча таълим турларига ажратилмоқда.
 

Бундан ташқари, давлат қўшимча таълим муассасалари таълим соҳасидаги
республика ижро этувчи ҳокимият органлари билан келишилган ҳолда ташкил этилиши
назарда тутилмоқда. Бунда болалар учун нодавлат қўшимча таълим фаолияти
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигини, катта ёшдагилар учун эса Олий таълим,
фан ва инновациялар вазирлигини хабардор қилиш орқали амалга оширилади.
 

Муҳокама жараёнида сенаторлар томонидан ушбу Қонуннинг қабул қилиниши
таълим турлари бўйича ҳуқуқни қўллаш амалиётида мавжуд номувофиқ ҳолатларни
бартараф этишга хизмат қилиши таъкидланди.
 

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди. 

*** 

Кейинги йилларда мамлакатимизда ноширлик фаолияти соҳасини
такомиллаштиришга, сифатли адабиётларни чоп этишни қўллаб-қувватлашга, китобхонлик
маданиятини оммалаштиришга қаратилган изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
 

Сенатнинг ўнинчи ялпи мажлисида сенаторлар томонидан муҳокама қилинган “Ноширлик
фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимчалар ва ўзгартириш
киритиш ҳақида”ги Қонун
ҳам ана
шу ислоҳотларнинг мантиқий давомидир.
 

Сўнгги 4 йилда мамлакатимизда нашриётлар сони 3,5 баробарга кўпайиб,
590 тага етди, шундан 90 фоизини (531 та) хусусий нашриётлар ташкил этмоқда.
 

Бугунги кунга келиб нашриётларнинг ишлаб чиқариш қуввати 2 баробар
ошиб, ҳар йили ўртача 11 минг номда 40 млн нусхада адабиётлар нашр этилмоқда.
 

Соҳани ривожлантириш мақсадида 25 млн доллар миқдорида тўғридан-тўғри
инвестициялар киритилган. Шунингдек, 2025 йил 1 январдан бошлаб нашриёт
корхоналари фойда солиғини тўлашдан 5 йил муддатга озод этилди.
 

Шу билан бирга, соҳада вужудга келаётган янги ижтимоий муносабатлар,
олиб борилган ўрганишлар натижалари “Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг
айрим нормаларини такомиллаштириш зарурати мавжудлигини кўрсатмоқда.
 

Сўнгги пайтларда чоп этилаётган китобларда болаларнинг ёш
хусусиятларига мос бўлмаган ва онгига салбий таъсир кўрсатадиган ахборотлар акс
этгани, айримлари амалдаги давлат стандартлари талабларига мос келмаслиги,
тарихий фактлар нотўғри тарзда берилгани, ноаниқ ва илмий исботланмаган
маълумотлар баён этилгани аниқланган.
 

Мазкур Қонун “Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги Қонунга нашриёт бош
муҳаррирининг ҳуқуқий мақомини белгилашга, китобхонлик маданиятини
рағбатлантиришга қаратилган тузатишлар киритишни назарда тутади.
 

Қонунда бош муҳаррир нашриёт таҳририятининг ижодий фаолиятига раҳбарлик
қилиши, нашриётнинг мавзу режалари ишлаб чиқилиши ҳамда нашрларнинг қонунчилик
талабларига, ноширлик фаолияти соҳасидаги техник регламентлар (миллий
стандартлар) талабларига мувофиқ тайёрланиши учун масъул эканлиги
белгиланмоқда.
 

Эндиликда бош муҳаррир лавозимига олий маълумотга ва ноширлик фаолиятида
камида уч йил иш стажига эга бўлган шахс тайинланади. Бош муҳаррир ташкилотнинг
муассиси (муассислари) ёки раҳбари томонидан лавозимга тайинланади ва
лавозимидан озод қилинади. Бундан ташқари, нашриёт нашрларини чиқариш
тўғрисидаги қарор бош муҳаррир томонидан қабул қилиниши, у нашриётнинг ижодий
фаолияти учун жавобгар эканлиги каби нормалар мустаҳкамланмоқда.
 

Шунингдек, Қонун билан китобхонликни рағбатлантириш китобхонлик маданиятини
оммалаштириш ва ошириш тамойили сифатида белгиланмоқда.
 

Сенаторларнинг фикрича, ушбу Қонун китобларни миллий стандартлар асосида
чоп этишга, китобларда қонунчилик ва ижтимоий ахлоққа зид мазмундаги
ахборотларнинг тарқатилишининг олдини олишга ҳамда жамиятда китобхонлик
маданиятини, нашриётларнинг ижтимоий масъулиятини оширишга хизмат қилади.
 

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди. 

*** 

Сенатнинг ялпи мажлисида “Ўзбекистон
Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига транспорт хизмати кўрсатишни ташкил
этиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш
тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди.
 

Қайд этилганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда транспорт соҳасини
ривожлантиришга, ташишларнинг хавфсизлигини юқори даражада таъминлашга,
транспорт соҳасидаги бошқарув тизимини такомиллаштиришга қаратилган кенг
кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
 

Шу билан бирга, транспортда ташишларга нисбатан қўйиладиган талаблар ва
шартларга амал қилиниши борасида ташувчиларнинг масъулиятини ошириш, маъмурий
ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишда коррупцияга барҳам бериш,
транспорт соҳасидаги назоратнинг самарадорлигини янада ошириш учун маъмурий
жавобгарлик тўғрисидаги қонунчиликни қайта кўриб чиқиш зарурати юзага келмоқда.
 

Шунингдек, транспорт соҳасидаги давлат бошқаруви тизимини тубдан
такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузурида
Транспорт назорати инспекцияси ташкил этилганлиги муносабати билан қонунчиликка
тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш талаб этилмоқда.
 

Ушбу Қонун билан Маъмурий жавобгарлик
тўғрисидаги кодексга, “Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта
қилиш тўғрисида”ги, “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш
тартиб-таомиллари тўғрисида”ги ҳамда “Транспорт тўғрисида”ги қонунларга
транспорт хизмати кўрсатишни ташкил этиш тизимини такомиллаштиришга ҳамда ташишлар самарадорлигини ва
сифатини ошириш орқали юк ҳамда йўловчилар ташишдаги хавфсизликни таъминлашга
қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
 

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга темир йўл
транспортида ва метрополитенда ҳаракат ва ташиш хавфсизлиги талабларини ҳамда
йўловчиларни, багажни ва юк багажини ташиш қоидаларини бузганлик учун жарима
солишга сабаб бўлишини белгиловчи қўшимчалар киритилмоқда.
 

Таъкидланганидек, 2023 йил давомида метрополитенда 172 млн, йўловчи
поездларда 9 млн 300 минг йўловчи ташилган бўлса, 2024 йилда метрополитенда 270
млн, йўловчи поездларда 10 млн 70 минг, шунингдек, автомобиль транспортида 8
млрддан ортиқ йўловчиларни ташишга эришилди. Бундан ташқари, 2024 йил давомида
темир йўл транспортида 102,7 млн тонна юк ташилган бўлса, автомобиль
транспортида 2 млрд тоннадан ортиқ
юк
ташилган.
 

Бу эса ўз навбатида давлат назоратини амалга оширишда йўловчи ва
юкларни манзилига ўз вақтида хавфсиз етказиш, уларга хизматлар кўрсатиш
жараёнининг узлуксизлиги, сифатлилиги, барқарорлиги ва ишончлилигини таъминлаш
лозимлигини тақозо этмоқда.
 

Амалдаги қонунчиликда темир йўл ташишлари хавфсизлигини таъминлаш
бўйича камчиликлар ва ҳуқуқбузарликлар аниқланганида Транспорт назорати
инспекцияси юридик шахсга нисбатан фақат кўрсатма бериш ҳуқуқига эга.
 

Жумладан, темир йўл транспорти ҳамда метрополитенда 2024 йилда ҳаракат
ва ташишлар хавфсизлиги талабларининг қўпол бузилиши билан боғлиқ 130 та ҳодиса
содир этилган. Натижада ҳаракатдаги таркиб ва темир йўл инфратузилмасига қарийб
4 млрд сўм моддий зарар етказилган. Худди шунингдек, мамлакатимиз автомобиль
йўлларининг тартибга солинмаган темир йўллари кесишмаларида поездлар ҳамда
автотранспорт воситалари иштирокида 2024 йилда 38 та йўл транспорт ҳодисаси
содир бўлган ва бунинг оқибатида 11 нафар фуқаро ҳалок бўлган.
 

Шу боис Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс янги 1131-модда билан тўлдирилиб, ташишлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича қоида
ва талабларни бузганлик учун мансабдор шахсларга ва хизматчиларга базавий
ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида
жарима солишга сабаб бўлиши белгиланмоқда. 

Муҳокама қилинаётган Қонун билан халқаро ва шаҳарлараро автомобиль
ташувларини амалга оширишда ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимини
бузганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг етти баравари миқдорида жарима солишга
сабаб бўлиши белгиланмоқда.
 

Сенаторлар томонидан Қонун транспорт хизмати кўрсатишни ташкил этиш
тизимини такомиллаштиришга ҳамда юк ва йўловчилар ташишдаги хавфсизликни
таъминлашга хизмат қилиши таъкидланди.
 

Муҳокамадан сўнг Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди. 

*** 

Ялпи
мажлиснинг иккинчи иш куни Ўзбекистон
Республикаси Бош прокурорининг прокуратура органларининг 2024 йилдаги фаолияти
тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди.
 

Таъкидланганидек, прокуратура органлари томонидан
ҳисобот йилида ижтимоий соҳадаги қонунчилик ижроси устидан назорат йўналишида
аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, бандлигини таъминлаш ва эҳтиёжманд оилаларни
қўллаб-қувватлаш ҳамда камбағалликни қисқартириш масалаларига алоҳида эътибор
қаратилган.
 

Хусусан, 489 нафар фуқарога 3,8 млрд сўмлик
кечиктирилган иш ҳақи ва бошқа тўловлар ундириб берилган, шунингдек, 11,2 млрд
сўмлик иш ҳақи ҳамда унга тенглаштирилган тўловлар талон-торож қилинганлиги
аниқланиб, тегишли чоралар кўрилган.
 

Қайд этилишича, иқтисодий соҳада
қонунийликни мустаҳкамлаш, айниқса, инвестиция дастурлари ижросини сўзсиз таъминлаш, энергия ресурслари
талон-торож қилинишининг олдини олиш,
яширин иқтисодиёт шаклланишининг турли усул ва каналларини аниқлаш ҳамда уларга барҳам
бериш борасида тизимли
ишлар амалга оширилган.
 

Тадбиркорлар ва хорижий инвесторларнинг 29 451 нафарига қонун устуворлиги, шунингдек уларнинг
ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини таъминлаш борасида амалий ёрдам кўрсатилган.
 

Прокурорларнинг суд процессларидаги иштироки, коррупцияга қарши курашиш борасида
кўрилаётган чоралар, жиноятчилик ва
ҳуқуқбузарликка қарши курашиш, тергов ва тезкор-қидирув фаолияти бўйича амалга
оширилган ишларга алоҳида эътибор қаратилди.
 

Сенаторлар томонидан прокуратура органларининг амалга оширган ижобий
ишлари билан бир қаторда фаолиятнинг айрим йўналишларида назоратни янада
кучайтириш лозимлиги таъкидланди.
 

Хусусан, аҳоли соғлиғини сақлаш, репродуктив саломатлигини асраш,
қолаверса юқумли касалликларнинг олдини олиш борасида ўтказилган назорат
тадбирлари етарли самара бермаганлиги, о
налар ўлими
сони Қорақалпоғистон Республикаси,
Бухоро ҳамда
Хоразм вилоятлари
да ошганлиги танқид қилинди.  

Жиноятчиликка қарши курашиш, мамлакатда криминоген вазият
барқарорлигини сақлаш, тезкор-қидирув, суриштирув ва дастлабки тергов
фаолиятини юритишда ҳам камчиликлармавжудлиги қайд этилди.
 

Жумладан, содир этилган 67
мингдан ортиқ
жиноятларнинг
қарийб

62 фоизининг олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар
ташкил қилган.
 

Бундай жиноятларнинг умумий жиноятчилик
кўрсаткичидаги улуши Фарғона
вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида
65 фоизга, Наманганда эса
қарийб 70 фоизга
етган.
 

Сенаторлар прокуратура
органлари томонидан соғлиқни сақлаш,
юқумли касалликларнинг олдини олиш, репродуктив саломатликни, оналик ва
болаликни
муҳофаза қилишга оид
қонунчилик ижроси устидан таъсирчан назорат ўрнатиш, ёшлар ва хотин-қизларни
ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ҳужжатлари
ижросини таъминлаш
борасида назоратни янада кучайтириш бўйича тавсияларини берди.  

Муҳокама
якунида Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.
 

*** 

 Шунингдек, ялпи мажлисда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳри,
Каттақўрғон ва Нуробод туманлари чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масала муҳокама
қилинди.
 

Ушбу масала аҳолига муносиб яшаш
шароитини яратиш, бунинг учун муҳандислик-коммуникация тизимларини, шунингдек,
ижтимоий соҳа (мактаб, боғча, касалхона) объектларини барпо этиш, янги иш
ўринларини яратишда муҳим аҳамиятга эга эканлиги қайд этилди.
 

Сенаторлар томонидан
таъкидланганидек, Каттақўрғон шаҳри Самарқанд вилоятининг географик нуқтаи
назардан шимолий-ғарбида жойлашган бўлиб, бугунги кунда шаҳар аҳолиси сони
қарийб 95 минг кишини, умумий ер майдони 4,4 минг гектарни ташкил этади.
 

Шаҳар аҳолисининг ўсиш суръати
охирги 5 йилда ҳар йили ўртача 1,1 минг кишини ташкил этмоқда.
 

Бундан ташқари, Каттақўрғон шаҳрида
доимий рўйхатдан ўтмаган 4 мингга яқин аҳоли ва талабалар истиқомат қилмоқда.
 

Аҳоли зичлиги 1 квадрат километр
майдонга 9,5 кишига тўғри келиб, Самарқанд вилояти бўйича аҳолиси энг зич
жойлашган ҳудуд ҳисобланади.
 

Шу боис Сенат қарори лойиҳасида
қуйидаги чора-тадбирлар назарда тутилмоқда.
 

Жумладан, Каттақўрғон шаҳар ҳудудини
кенгайтириш мақсадида унга чегарадош бўлган Каттақўрғон туманидан 1, 9 минг
гектар ва Нуробод туманидан 971 гектар, жами 2,9 минг гектар ер майдонини шаҳар
таркибига ўтказиш, шунингдек, Нуробод туманининг Каттақўрғон тумани билан
чегарадош бўлган ҳудудларидан 600 гектар ер майдонини Каттақўрғон туманига
ўтказиш назарда тутилмоқда.
 

Чегара ҳудудининг кенгайиши ҳисобига
Каттақўрғон шаҳар аҳолиси сони 2030 йилга бориб 150 минг кишидан ошиши мумкин.
 

Шаҳар ҳудудининг кенгайиши
натижасида Каттақўрғон ўрта шаҳарлар тоифасидан катта шаҳарлар тоифасига
ўтказилиб, шаҳар аҳолиси учун кулай шароитлар яратиш, хусусан, янги
инфратузилма объектлари ҳамда кўп қаватли турар жой комплекслари барпо этиш,
урбанизация жараёнларини тезлаштириш имкони яратилади.
 

Янги ишлаб чиқариш ва хизмат
кўрсатиш объектлари ташкил этилади ҳамда қўшимча иш ўринлари яратилади.
 

Хусусан, 50 гектар майдонда “Ургут”
эркин иқтисодий саноат зонаси филиали, шунингдек, 30 гектарда 3 та кичик саноат
зонаси ташкил этилиши режалаштирилмоқда.
 

Муҳокама сўнггида мазкур масала юзасидан Сенатнинг тегишли
қарори қабул қилинди.
 

*** 

Шундан сўнг 10-ялпи мажлисда талабалар ўртасида жиноятчиликнинг
олдини олиш юзасидан олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. Шариповга
парламент сўрови
юбориш тўғрисидаги
масала кўриб чиқилди.
 

Қайд этилганидек, олий таълим
муассасаларида таълим-тарбия жараёнини самарали ташкил этиш, талабаларнинг бўш
вақтларини мазмунли ўтказиш, улар билан маънавий-маърифий ишлар олиб бориш
ҳамда ота-оналар билан узвий ҳамкорликни кучайтириш масалалари эътиборни
кучайтиришни
талаб этмоқда. 

Ушбу йўналишдаги ишларнинг етарли даражада
ташкил этилмагани талабалар ўртасида носоғлом муҳит юзага келишига, айрим ҳолларда
эса ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка олиб келаётгани кузатилмоқда.
 

2024 йилда олий таълим муассасалари
талабалари иштирокида 761
та жиноят содир этилган бўлса, 2025 йилнинг 6 ойи давомида 102
та
олий таълим муассасасининг 307 та талабаси томонидан жиноят содир этилгани бу масалага жиддий эътибор
қаратиш зарурлигини кўрсатмоқда.
 

Хусусан, жиноятларнинг асосий қисмини
йўл-транспорт ҳодисалари, ўғрилик, тан жароҳати етказиш, безорилик, фирибгарлик
каби жиноятлари ташкил этган.
 

Ҳудудлар кесимида жиноятларнинг аксарияти
Тошкент шаҳри, Тошкент, Бухоро, Наманган, Андижон, Самарқанд, Фарғона,
Сурхондарё вилоятларига тўғри келади.
 

Олий таълим муассасалари кесимида эса
жиноятларнинг кўпчилик қисми Тошкент давлат транспорт университети, Ўзбекистон
миллий университети, Тошкент давлат техника университети, Тошкент ахборот
технологиялари университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳиссасига
тўғри келади.
 

Айрим олий таълим муассасаларида таълим
жараёнини мунтазам назорат қилиш, талабаларнинг дарс машғулотларига қатнашини
етарли даражада мониторинг қилинмаганлиги оқибатида талабалар томонидан дарс
вақтида, яъни соат 08:00 дан 16:00 гача бўлган давр мобайнида жиноятлар содир
этилган.
 

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9
сентябрдаги “Республика олий таълим муассасаларида талабаларни турар жой билан
қамраб олиш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 563-сонли қарорида
тьюторларни бириктириш тартиби белгиланган бўлса-да, айрим олий таълим
муассасалари томонидан ушбу талабга риоя қилинмаган.
 

Талабаларнинг ётоқхоналарга кириб-чиқиши,
яшаши ҳамда тунги вақтда бўлиши устидан назорат етарли даражада эмас.
 

Бундан ташқари, сўнгги йилларда олий таълим
соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганига қарамай, соҳада фаолият
юритаётган шахсларга нисбатан коррупция ҳолатлари бўйича қатор жиноят ишлари
қўзғатилган.
 

Бу эса, аҳолининг ҳақли эътирозлари
кўпайишига, адолатсизликлар юзасидан фуқароларнинг шикоятлари сони кескин
ортишига сабаб бўлаётганлиги сенаторлар томонидан танқид қилинди.
 

Муҳокама якунида Сенатнинг тегишли парламент сўрови юбориш тўғрисидаги қарори қабул қилинди. 

*** 

Шу
билан бирга, ялпи мажлисда қишлоқ
хўжалигини ривожлантириш, илмий-тадқиқот институтларининг моддий-техник
базасини мустаҳкамлаш ҳамда соҳага илм-фан ютуқларини жорий қилиш юзасидан
Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови
натижалари кўриб чиқилди. 

Таъкидланганидек,
парламент сўровида акс этган
масалалар бўйича муайян ишлар амалга оширилган.
 

Хусусан,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида ташкил этилган Қишлоқ хўжалигида билим ва
инновациялар миллий маркази тизимидаги илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятига
оид давлат дастурлари доирасида жорий йилда умумий қиймати 49,7 млрд сўм бўлган
69 та, шу жумладан 49 та амалий, 7 та инновацион, 1 та фундаментал, 12 та халқаро
лойиҳа бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда.
 

Жорий
йил биринчи ярим йиллигида аграр соҳага оид илмий-тажриба ва экспериментал
тадқиқотлар кўламини кенгайтириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда
даромадини кўпайтириш мақсадида хонадонбай усулида 13 та илмий-тадқиқот
лойиҳаси амалга оширилган.
 

Республика
бўйича 909 минг гектар суғориладиган ер майдонларига илмий-тадқиқот
институтлари томонидан яратилган истиқболли ва янги ғўза навлари экилган ҳамда
вилоятларнинг илмий-тадқиқот станциялари ва уруғчилик тажриба хўжаликларида 70
дан ортиқ янги ғўза навларининг бирламчи уруғчилик ишлари олиб борилмоқда.
 

Илмий-тадқиқот
институтлари томонидан 271 та нав (зот) ва дурагай яратилган, шундан 107 таси
Давлат реестрига киритилган, 99 таси ишлаб чиқаришга жорий қилиниб, 82,7 млрд
сўмлик 73 та лойиҳа натижалари тижоратлаштирилган.
 

Шу
билан бирга, парламент сўровидаги айрим масалалар ҳамон долзарблигича
қолаётгани қайд этилди.
 

Қишлоқ
хўжалигини ривожлантириш, илмий-тадқиқот институтларининг моддий-техник
базасини яхшилаш, соҳага илм-фан ютуқларини жорий қилишнинг институционал
асослари ҳамда соҳага доир амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни
такомиллаштириш зарурати мавжуд.
 

Яратилган
янги зот, нав ва дурагайларни амалиётга жорий этиш ҳамда илмий натижаларни
тижоратлаштириш механизми самарали ташкил этилмаган.
 

Маҳсулот
етиштирувчи субъектларни яратилаётган янги илмий ишланмалар ҳамда инновациялар
тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиш механизми йўлга қўйилмаган.
 

Ёш
илмий ходимлар ва тадқиқотчиларга илмий ишланмалар яратиш, тажриба синовлари
ўтказиш ҳамда жорий харажатлар учун етарли маблағ ажратилмаётганлиги оқибатида
кадрлар қўнимсизлиги юзага келган.
 

Сенаторлар
томонидан янги замонавий биотехнологик ва молекуляр генетик таҳлилларни
ўтказувчи ҳамда глобал иқлим ўзгариши билан шуғулланувчи йўналишларга эътибор
қаратиш лозимлиги ҳақида фикрлар билдирилди.
 

Муҳокама якунида Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди. 

*** 

Шундан
сўнг сенаторлар томонидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан
тақдим
этилган Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши
курашиш тўғрисидаги миллий маъруза
кўриб чиқилди. 

Таъкидланганидек,
кейинги йилларда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши
курашишнинг ҳуқуқий ва институционал асослари такомиллаштирилиб, жамиятда
коррупция иллатига нисбатан муросасиз муҳитни шакллантиришга қаратилган тизимли
ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
 

2024
йилда коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни
ҳуқуқий таъминлашга қаратилган 8 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди.
 

Давлат
органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашишнинг замонавий
механизмлари кенг жорий этилди. Уларнинг фаолиятида очиқликни таъминлаш,
жамоатчилик олдида ҳисобдорликни ошириш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.
 

Шу
билан бирга, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида коррупциявий омилларни бартараф
этиш тизимининг самарадорлигини ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз
муносабатни шакллантиришга қаратилган мақсадли кўрсаткичлар белгиланди.
 

Соҳада
давлат сиёсати изчиллигини таъминлаш мақсадида коррупцияга қарши курашиш бўйича
2023-2024 йилларга мўлжалланган давлат дастури қабул қилинди, очиқ эълон
қилиниши лозим бўлган маълумотлар рўйхати 35 тадан 40 тагача
кенгайтирилди.
 

Шу
билан бирга, муҳокамада сенаторлар томонидан коррупцияга қарши курашиш соҳасида
айрим камчиликлар сақланиб қолаётганлиги ҳам қайд этилди.
 

Хусусан,
2024 йилда республика бўйича судлар томонидан кўрилган жиноят ишлари таҳлили
кўрсатганидек, Андижон, Тошкент, Наманган, Сирдарё вилоятларида коррупцияга оид
жиноятлар оқибатида давлат манфаатларига энг кўп зарар етказилган, коррупцияга
оид жиноятлар сони Андижон, Наманган Тошкент, Қашқадарё ва Самарқанд
вилоятларида ортган.
 

Коррупцияга
оид жиноятлар учун судланган шахсларнинг аксарияти мактабгача ва мактаб
таълими, соғлиқни сақлаш, тижорат банклари ҳамда бандлик тизими ходимларига
тўғри келади.
 

Адлия
вазирлиги томонидан 2024 йилда 2 мингдан ортиқ лойиҳаларнинг 222 тасида ёки 11
фоизида 337 та коррупциявий омиллар аниқланган. Коррупциявий омилларнинг
аксарияти Иқтисодиёт ва молия, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим
ўзгариши, Қишлоқ хўжалиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирликлари
томонидан киритилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда аниқланган.
 

Коррупцияга қарши экспертизага берилмаган лойиҳаларнинг кўпчилиги Инвестициялар,
саноат ва савдо (6 та), Энергетика, Қишлоқ хўжалиги
ҳамда Ташқи ишлар (5
тадан) вазирликлари ҳиссасига тўғри келади.
 

Коррупцияга
қарши курашишга оид қонунчилик ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини аҳоли
ўртасида тушунтиришга қаратилган тарғибот тадбирлари етарли даражада ташкил
этилмаган.
 

Муҳокама жараёнида Сенат
аъзолари томонидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, қатор вазирлик ва
идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг коррупцияга қарши курашиш
бўйича фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган қатор таклифлар
билдирилди.
Хусусан: 

– коррупцияга
оид жиноятларни таҳлил қилган ҳолда жиноятлар кўрсаткичи ошган давлат органлари
ва ташкилотларида кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар белгилаш;
 

– коррупция
ҳақида хабар берган шахсларни рағбатлантириш тизими бўйича тарғибот-ташвиқот
ишларини фаоллаштириш, давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек маҳаллий
давлат ҳокимияти органларининг ички назорат тузилмалари ходимларига қўшимча
вазифалар юклатилишининг олдини олиш;
 

– ички
назорат тузилмалари томонидан назорат тадбирлари мунтазам равишда ўтказилишини
таъминлаш, одоб-ахлоқ комиссияларининг фаолиятини кучайтириш.
 

Муҳокама
якунида Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.
 

*** 

Олий Мажлис Сенатининг
10-ялпи мажлисида Ўзбекистон
Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш масаласи ҳам кўриб
чиқилди.
 

Сенатнинг тегишли
қарорига асосан Алишер Усманов беш йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий
суди раисининг биринчи ўринбосари – судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланди.
 

Икрам Муслимов Ўзбекистон
Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари – судлов ҳайъати раиси лавозимидан,
Нодира Хакимова Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимидан озод
этилди.
 

  

*** 

  

Шунингдек,
сенаторлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
қарорлари ҳам тасдиқланди.
 

Ялпи
мажлисда жамият ҳаётининг барча соҳалари ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга ва
мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарадорлигини
оширишга, халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган 16 та масала, шу
жумладан 9 та қонун кўриб чиқилди.
  

Slide 1 of 1