Янгиликлар

қилинган ишлар муҳокамада

 Ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳолини қийнаб келаётган бошқа муаммоларни ўрганиш борасида қилинаётган ишлар муҳокама қилинди. 

Жорий йилнинг 7 август куни халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мажлислар залида зоом иловаси орқали туман Кенгашлари билан ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳолини
қийнаб келаётган бошқа муаммоларни ўрганиш борасида қилинаётган ишлар муҳокама қилинди.
 

Ушбу йиғилишда ҳар бир туман Кенгашлари котибият мудирлари ўз ҳудудларида амалга оширилаётган ободонлаштириш
ишлари, ушбу ишларда депутатлар фаоллиги тўғрисида ахборот бериб ўтишди.
 

Йиғилиш сўнгида халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири Н.Каримова маҳаллий Кенгаш депутатлари ўз ҳудудларида ўрганиш ишларини янада жадалроқ олиб боришлари ва якунлари тўғрисида ўз сессияларида тегишли мутасадди раҳабарлар
ҳисоботларини эшитиш зарурлигини таъкидлаб ўтди.
   

Slide 1 of 1