Италиялик инвесторлар халқ депутатлари вилоят Кенгашига ташриф буюришди.
Ташриф давомида меҳмонларни Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири Н.Каримова ҳамда вилоят Кенгаши депутати
Н.Камалова шунигдек, тегишли ташкилот раҳбарлари муносиб кутиб олишди.
Ташриф давомида меҳмонлар Шароф Рашидов Давлат музейини замонавий рақамли технологиялар асосида модернизация қилиш борасида муҳокамалар билан бир қаторда халқ депутатлари вилоят Кенгаши фаолияти билан яқиндан танишиб чиқишди.
Ташриф сўнгида меҳмонларга вилоятнинг тарихи ва бой мерослари ҳамда табиатини акс этувчи китоблар тўплами савға қилинди.