Янгиликлар

Очиқ мулоқот бўлиб ўтди

 Жорий йилнинг 7 август куни вилоят кордиология маркази биносида Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси П.Шукуров вилоят соғлиқни сақлаш ҳодимлари билан очиқ мулоқот ўтказди. 

Ушбу очиқ мулоқотда вилоят Кенгаши котибияти мудири Н.Каримова, вилоят Кенгаши депутати Э.Нариев, вилоят туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари шифокорлари иштирок этишди. 

Йиғилишда тиббий хизмат сифати, тиббиёт муассасаларининг жиҳозланиши, аҳоли учун қулайлиги, кадрлар муаммоси шунингдек, соҳада коррупцион ҳолатларни учраб бораётгани ва уларни бартараф этиш борасида қилинаётган ишлар чуқур таҳлил қилинди. Йиғилиш якунида шифокорлар, тиббиёт ҳодимлари томонидан савол ва таклифлар берилиб, келгусида аҳолини соғлиқни сақлаш тизимидан "рози" бўлиши учун асосий қилиниши керак бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.   

Slide 1 of 1