Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари томонидан ҳудуддаги ер майдонларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиш мақсадида мулк эгалари, ҳудудий кузатув ва компенсация кенгаши аъзолари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Жорий йилнинг 12 августъ куни вилоят Кенгаши депутатлари томонидан ҳудуддаги
ер майдонларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиш мақсадида мулк
эгалари, ҳудудий кузатув ва компенсация кенгаши аъзолари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Ушбу йиғилишда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, Жиззах шаҳар ҳокими, Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича жамғарманинг кузатув ва компенсация кенгаши аъзолари, бузилишга тушган ҳуқуқ эгалари, ОАВ вакиллари иштирок этишди. Йиғилишда Жиззах шаҳри “Оққўрғонлик” МФЙ “Оққўрғонлик” кўчасида қурилиш ишлари олиб борилиши муносабати билан ер участкаларини Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиш, ҳудуддаги турар ва нотурар объектларни бузилиши бўйича “очиқ муҳокама” ўтказиш тўғрисидаги масала тегишли масъуллар иштирокида муҳокама этилди ҳамда тегишли қарорлар қабул қилинди.