Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

янв.21
Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг Коррусияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
янв.21
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари томонидан ҳудуддаги ер майдонларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиш мақсадида мулк эгалари, ҳудудий кузатув ва компенсация кенгаши аъзолари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
янв.21
қилинган ишлар муҳокамада
янв.21
Очиқ мулоқот бўлиб ўтди
янв.21
матбуот анжумани
янв.21
Янгиликлар
янв.21
Сессия иши
янв.21
Муносабат
янв.21
Назорат-таҳлил
янв.21
Munosabat
Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг Коррусияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг Коррусияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 15 август куни вилоят Кенгаши котибияти мажлислар залида Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг Коррусияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда тегишли доимий комиссия аъзолари, Коррупсияга қарши курашиш Жиззах вилояти Ҳудудий кенгаши аъзолари, вилоят прокуратураси, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари
бўйича (Омбудсман)
минтақавий вакили, Вилоят ички ишлар бошқармаси, Вилоят Солиқ бошқармаси, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси вилоят бошқармаси, Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси вакиллари
иштирок этишди.
 

 Йиғилиш кун тартибидан қуйидаги масалалар ўрин олди: 

 - Жиззах шаҳрида фаолият олиб бораётган тунги клублар фаолиятини чеклаш тўғрисида;  

- Ҳудудда коррупсияни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида;  

- Жиззах шаҳар “Бунёдкор” МФЙ ва Шароф Рашидов тумани “Янгиҳаёт” ва “Нурафшон” МФЙ ҳудудларидан ўтувчи давлат аҳамиятига эга бўлган Д047 автомобил йўлининг 7-22-км.лар оралиғида автотранспорт воситалари ҳаракатланиш тезлигини 100 км/соат тезликдан 70 км/соат тезликка тушуриш тўғрисида; 

-Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг минтақавий вакилини ҳудудларда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя қилиниши тўғрисидаги масалар дастлабки тарзда муҳокама
қилинди.
 

Кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли ташкилот раҳбарлари ҳисобот ва ахборотлари эшитилди. Эшитилган ахборот ва ҳисоботлар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. Доимий комиссия йиғилиши жонли равишда
facebook ижтимойи тармоғида ёритилди.
   

   

Slide 1 of 1