ҒАЛЛА ЭКИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ҚИЗҒИН ДАВОМ ЭТМОҚДА Янгиқўрғон туманида ғалла экиш мавсумига тайёргарлик ишлари изчил олиб борилмоқда. Туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Асадулла Нажмиддинов «Саид Барака Доли Сатторов» агрофирмаси ҳудудидаги «Юсуфжонов Ғайбулло» ва «Жайланов Карим» фермер хўжаликларида ер тайёрлаш жараёнларини ўрганди. 🚜 Дала майдонларини сифатли шудгорлаш, текислаш ва экишга тайёрлаш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Масъулларга агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, ғалла экиш мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш бўйича тегишли вазифалар белгилаб берилди. 🇺🇿 Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши матбуот хизмати.