САМАРАСИЗ БОҒЛАР ЎРНИДА ЯНГИ, ДАРОМАДЛИ БОҒЛАР БАРПО ЭТИЛАДИ
САМАРАСИЗ БОҒЛАР ЎРНИДА ЯНГИ, ДАРОМАДЛИ БОҒЛАР БАРПО ЭТИЛАДИ Янгиқўрғон туманида қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш, боғдорчиликда ҳосилдорлик ва даромаддорликни оширишга қаратилган ишлар изчил давом этмоқда. Туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Асадулла Нажмиддинов «Бирлашган Феруз Умид ороли» агрофирмаси ҳудудидаги «Асилбек Азимжон Алижон» фермер хўжалигида бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–108-сон Фармони ижроси доирасида самарасиз боғларни бузиш жараёнларини кўздан кечирди. Ўрганиш давомида ҳосилдорлиги паст боғларни босқичма-босқич янгилаш, ер майдонларидан унумли фойдаланиш ҳамда бозор талабларига мос, серҳосил ва юқори даромад келтирадиган интенсив боғлар барпо этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Масъулларга агротехник тадбирларни сифатли ташкил этиш, бўшаган ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва янги боғларни белгиланган муддатларда барпо этиш бўйича тегишли вазифалар берилди. 🇺🇿 Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши матбуот хизмати.