ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ МАСАЛАСИ БЎЙИЧА ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ
ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ МАСАЛАСИ БЎЙИЧА ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Эргашева Мунисхон Рустамбековна томонидан фуқароларнинг электр таъминоти билан боғлиқ мурожаатлари жойига чиқиб ўрганилди. Ўрганишда Оқтепа кўчасига 27 та, Миробод кўчасига 50 та электр таянч устуни ўрнатиш зарурлиги, айрим ҳудудларда электр тармоқлари қўлбола устунларга тортилгани аниқланди. Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, қўлбола устунларни белгиланган талабларга жавоб берадиган электр таянч устунларига алмаштириш ва электр таъминотини яхшилаш мақсадида мутасадди ташкилотга депутатлик сўрови юборилди. Мазкур мурожаатнинг ижроси депутат назоратига олинди.
🇺🇿 Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши матбуот хизмати.