ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ЎРГАНИЛДИ Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна томонидан фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилиниб, уларда кўтарилган масалалар атрофлича ўрганилди. Мурожаатларни қонуний ва амалий жиҳатдан ҳал этиш мақсадида тегишли масъуллардан иборат ишчи гуруҳ тузилиши ҳамда ҳар бир масала жойига чиққан ҳолда ўрганилиши маълум қилинди. Ўрганиш натижалари асосида фуқароларга белгиланган тартибда асослантирилган жавоб берилиши ва муаммоларнинг ижобий ечимини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўрилади.