35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
СОЙБЎЙИ МАҲАЛЛАСИДАГИ МАКТАБ КУТУБХОНАСИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ҚАЙРОҚИ МАҲАЛЛАСИДАГИ 51-СОНЛИ МАКТАБ ФАОЛИЯТИ ДЕПУТАТЛАР ЭЪТИБОРИДА
янв.21
Асосий мақсад — ҳар бир хонадон учун барқарор даромад манбаини яратиш
янв.21
51-СОНЛИ МАКТАБНИНГ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИГИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
«СОЙБЎЙИ» МАҲАЛЛАСИДАГИ СУВ ИНШООТИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ҚАЙРОҚИ МАҲАЛЛАСИДА АҲОЛИНИ ҚИЙНАБ КЕЛАЁТГАН ЙЎЛ МАСАЛАСИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА МАВСУМИЙ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА
янв.21
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ АСОСИДА МУАММО ЖОЙИДА ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ — КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ
янв.21
ГУЛШАН МФЙДАГИ ИЧКИ ЙЎЛЛАРНИ ШАҒАЛЛАШ БЎЙИЧА ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ
Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгашининг котибият мудири Т.Гаппаров бошчилигида Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибиятида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2025 йил 28 январдаги “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятини намунали ташкил этиш тўғрисида”ги КҚ-51-V-cонли қарори ижроси юзасидан Янгиқўрғон тумани котибиятида ўрганиш ишлари амалга оширилди.

Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгашининг котибият мудири Т.Гаппаров бошчилигида Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибиятида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш жараёнида котибиятда ҳужжатлар билан ишлаш тизими, иш юритиш, ҳужжатларнинг тўғри ва ўз вақтида расмийлаштирилиши, уларнинг ижросини таъминлаш ҳолати, котибиятнинг минимал талаблар бўйича жихозлаш ҳолати атрофлича таҳлил қилинди.

Шунингдек, котибият фаолиятини янада самарали ташкил этиш, иш жараёнларини тизимлаштириш ва замонавий талаблар асосида такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Котибият мудирига Кенгаш фаолияти самарадорлигини янада ошириш юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Шу билан бирга, Кенгаш котибияти ишини намунали ташкил этиш орқали депутатлар фаолиятини самарали қўллаб-қувватлаш ва аҳоли билан ишлаш сифатини ошириш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Slide 1 of 3