ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТ САМАРАДОРЛИГИ — ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДА
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Аралов Латифжон Маҳмудович томонидан ўз сайлов округида жойлашган маҳаллада ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида маҳаллада фаолият юритаётган ижтимоий ходим фаолияти, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари билан олиб борилаётган ишлар ҳамда фуқароларга кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар ҳолати таҳлил қилинди.
Шунингдек, эҳтиёжманд оилалар, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва ижтимоий кўмакка муҳтож фуқаролар билан ишлаш жараёни юзасидан фикр алмашилди.
Депутат томонидан ижтимоий хизматлар самарадорлигини янада ошириш, аҳоли мурожаатларини ўз вақтида ўрганиш ҳамда мавжуд масалаларни бартараф этиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.