Халк депутатлари Наманган вилоят Кенгаши депутати Н. Мухаммадиева ва халк депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши котибияти мудири М. Эргашевалар, Янгиқўрғон туманида якка тартибда таълим олаётган ўкувчилар хонодонларида бўлишди. Уларга ўкиши учун яратилган шароитлар билан танишишди. Муаммо ва мурожатлари тингланди. Даволаниш учун моддий ёрдам, чет тили курсида ўкиш, бадий китоблар олиш каби мурожатлари тегишли ташкилотларга йўналтирилди.