Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгашига 23-Ровут сайлов округидан сайланган депутат, Тошпўлатов Олимжон Юлдашевич ўз депутатлик фаолияти юзасидан "Ровут МФЙ" еттилиги ва сайловчилари билан очиқ мулоқот ўтказди.
Учрашув давомида ҳудуддаги долзарб муаммолар муҳокама қилинди. Жумладан, коммунал инфратузилма масалалари, ижтимоий масалалар, маҳалладаги айрим ички йўлларнинг таъмирталаб ҳолати каби масалалар кўтарилди.
Шунингдек, мулоқот давомида сайловчиларга юртимизда бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмуни ҳақида ҳам қисқача тушунтиришлар берилди. Аҳоли депутат билан бевосита учрашувларнинг фойдали эканини таъкидлаб, миннатдорчилик билдиришди