Коррупсияга қарши бирга курашамиз!
Янгиқўрғон тумани 2-сонли мактабда коррупсияга қарши курашиш бўйича “Коррупсия ҳолатларни олдини олиш ва унга қарши курашиш” мавзусида давра-суҳбати тадбири бўлиб ўтди.
Учрашувда Халк депутатлари Кенгаши депутатати Миразимов Рустамжон Ғуломович қатнашди.
Коррупсиянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар, коррупсияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга чек қўйиш, жавобгарликнинг муқаррарлиги каби жиҳатлар тўғрисида тадбир иштирокчиларига батафсил тушунтириб ўтилди.