Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Ғайбуллаев Шавкатжон ўз сайлов округида иккинчи чорак давомида ўз фаолияти доирасида бажарилган ишлар, аниқланган муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича кўрилган чоралар ҳақида батафсил ахборот тақдим этди.
Депутат Ғайбуллаев Шавкатжон 2025-йилнинг 2-чорагида сайлов округида амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берар экан, бу даврда маҳаллаларда ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, аҳолининг турмуш шароитини яхшилашга қаратилган қатор ишлар бажарилганини таъкидлади. Жумладан, “Обод маҳалла” дастури доирасида бажарилган қурилиш-таъмирлаш ишлари, аҳолини тоза ичимлик суви, электр энергияси билан таъминлашдаги ижобий силжишлар, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларидаги шароитларни яхшилаш бўйича олиб борилган саъй-ҳаракатлар ҳақида маълумот берди.
Шунингдек, мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш, дорихоналар тармоғи ва дорилар билан таъминотни яхшилаш, аёллар ва ёшлар ўртасида маънавий-маърифий ишларни кучайтириш бўйича ҳам таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.
Депутат бу масалалар юзасидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб борилишини, туман даражасида ҳал этилмаган муаммолар бўйича депутатлик сўровлари киритилишини ва жойлардаги фаоллар билан биргаликда мунтазам мулоқот давом эттирилишини билдирди.