Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Тошпўлатов Олимжон ташаббуси билан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрдаги ПҚ–143-сонли “Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида”ги Фармони ҳамда ПҚ–330-сонли “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисидаги Қарорига мувофиқ, тумандаги маҳаллаларда хонадонлар кесимида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Мазкур ўрганишлар асосида аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ҳолати таҳлил қилиниб, уларни камбағалликдан чиқариш, бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга йўналтириш ва даромад манбаларини яратишга қаратилган аниқ чоралар кўрилмоқда. Бу жараёнда маҳаллабай ишлаш тамойили асосида самарали ҳамкорлик йўлга қўйилиб, ҳар бир эҳтиёжманд оилага индивидуал ёндашув асосида ёрдам берилмоқда.