Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

янв.21
Жаҳон банки маблағи ҳисобидан Янгиқўрғон туманидаги Баркамол МФЙ ҳудудида асфалталаш ишлари олиб борилмокда.
янв.21
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Ғайбуллаев Шавкатжон Мухаммаджон ўғли ташаббуси билан Кизилкиёк мфй ҳудудидаги ободонлаштириш ишлари ташкил этилди.
янв.21
Вилоят Кенгаши депутати ва халк депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши котибияти мудири маҳаллада.
янв.21
Депутат Фаолияти.
янв.21
“Камбағалликдан фаровонлик сари”
янв.21
Депутат сайловчилар муаммоларини тинглади!
янв.21
Сутлибулоқ мфй билан Тиллатепа мфйни боғловчи асфальт йўлини таъмир талаблиги бўйича қилинган мурожаати жойига бориб маъсул идора ходимлари билан биргаликда ўрганиб чиқилди.
янв.21
Депутат фаолияти
янв.21
Адолат устувор бўлган жамиятда коррупцияга ўрин йўқ! 📍 Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Рустамжон Миразимов туман ҳудудидаги "Заркент" оилавий шифохонаси ходимлари билан учрашиб, уларни "Коррупцияга қарши курашиш "да фаол иштирок этишга даъват этди.
янв.21
Коррупсияга қарши бирга курашамиз! Янгиқўрғон тумани 2-сонли мактабда коррупсияга қарши курашиш бўйича “Коррупсия ҳолатларни олдини олиш ва унга қарши курашиш” мавзусида давра-суҳбати тадбири бўлиб ўтди.
#Муносабат

Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга давлат ташрифи — бу фақат расмий учрашувлар эмас, балки икки қардош халқ ўртасидаги дўстлик ва биродарлик ришталарини янада мустаҳкамлашга қаратилган эзгу қадамдир.

Жаҳон сиёсий аренасида ташқи сиёсат фақат расмий музокаралар, шартномалар ва иқтисодий келишувлар билан чекланиб қолмайди. Айнан халқлар ўртасидаги маданий ва маънавий яқинлик ўзаро муносабатларнинг энг бардавом пойдеворидир.

Ташриф давомида ҳамкорликнинг барча асосий йўналишлари бўйича муҳим келишувларга эришилди, амалий натижалар қўлга киритилди.

Президент Шавкат Мирзиёйев Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев раҳбарлигида мамлакатда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолаб, Озарбайжонни Ўзбекистоннинг ишончли стратегик шериги сифатида яна бир бор эътироф этди

Айнан шундай ташрифлар орқали халқларимиз тарихи, тили ва маданияти муштарак эканини нафақат сўзда, балки амалда ҳам тасдиқлаймиз. Боку шаҳрида “Ўзбекистон” боғига тамал тоши қўйилгани — бу дўстлик боғи, биродарлик рамзи, келажакка ишонч тимсолидир.

 Давлат раҳбарлари икки халқ ўртасидаги дўстлик, ишонч ва ўзаро манфаатларга асосланган муносабатларни янги босқичга олиб чиқиш борасидаги қатъий интилишларини яна бир бор тасдиқладилар.

Президентимиз раҳнамолигида олиб борилаётган очиқ ва дўстона ташқи сиёсат халқларимизни яқинлаштириб, барча соҳалардаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқмоқда. Бундай ташрифлардан фахрланамиз, унга муносиб ҳисса қўшиш — ҳар биримиз учун шараф ва масъулиятдир