Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Абдуллаев Хуснимухаммад томонидан Янгиқўрғон туманидаги “Қайроки” маҳалласида маҳалла еттилиги ва фаол фуқаролар иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.
Учрашув давомида маҳалла ҳудудидаги долзарб муаммолар, аҳоли турмуш шароити, инфратузилма ва ижтимоий масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Фуқаролар томонидан кўтарилган масалаларни ҳал этиш мақсадида тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилиши белгиланди.
Мулоқот чоғида маҳалла фаоллари ва масъул ташкилотлар ўртасида ҳамкорликни кучайтириш, аҳолининг ижтимоий эҳтиёжларига тезкор ечим топиш бўйича аниқ чоралар белгилаб олинди.