Янгиликлар

#Депутат фаолияти

Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши "1-Кўкёр" сайлов округидан сайланган депутати Хайитов Абдурасул Режабоевич томонидан округида жойлашган Октом маҳалласида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда маҳалла еттилиги ходимлари ҳамда маҳалланинг фаол фуқаролари иштирок этишди. Қабул жараёнида аҳолини ўйлантираётган бир қатор долзарб муаммолар эшитилиб, уларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди. 

 Ушбу қабул давомида кўтарилган 2 та муаммо жойида ҳал этилди ва ижобий ечим топилди. Қолган масалалар бўйича эса масъул ташкилотларга расмий мурожаатлар юборилиб, назоратга олинди.

Бу каби учрашувлар фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш, уларга амалий ёрдам бериш ва очиқ мулоқотни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Қабул якунида аҳоли ва маҳалла фаоллари томонидан депутатга миннатдорлик билдирилди.

Slide 1 of 2