Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 июндаги ПФ–98-сонли Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш концепцияси” Фармон орқали жорий этилган “Кучли Кенгаш – ҳисобдор ва ташаббускор ҳоким” тамойили мамлакатда халқ ҳокимиятини амалга ошириш, давлат бошқарувини халқ манфаатларига хизмат қилувчи замонавий, очиқ ва самарали тизимга айлантиришнинг муҳим йўли ҳисобланади.
Бу ҳужжатнинг асосий мақсади – халқ билан давлат ўртасидаги ишончни мустаҳкамлаш, маҳаллий даражадаги муаммоларни тезкор ва самарали ҳал қилиш тизимини шакллантиришдир.
Бу ислоҳотлар натижасида:
• Фуқаролар овози давлат бошқарувида янада таъсирли бўлади;
• Кенгашлар фаолият юритувчи ҳақиқий сиёсий институтга айланади;
• Ҳокимият мутасаддилари ўз салоҳияти ва ташаббуси билан юрт тараққиётига ҳисса қўшади.
Кенгашлар ва депутатлар фақат маслаҳатчи орган эмас, балки ҳал қилувчи кучга айланмоқда!
Халк депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Ғайбуллаев Шавкатжон.