Янгиликлар

#Муносабат

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 23-июндаги “Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-98-сонли Фармони — мамлакатимиз сиёсий ва ижтимоий ҳаётида муҳим бурилиш нуқтаси бўлди.

 Бу ҳужжатнинг асосий мақсади – халқ билан давлат ўртасидаги ишончни мустаҳкамлаш, маҳаллий даражадаги муаммоларни тезкор ва самарали ҳал қилиш тизимини шакллантиришдир.

Маҳаллий Кенгашлар депутатлари сифатида бизга қўйилган масъулият, ишонч ва талаблар энди янада ошди. Бу консепсия бизнинг фаолиятимизга янгича ёндашувлар, замонавий бошқарув механизмлари ва энг муҳими, жамоатчилик билан бевосита алоқаларни кучайтиришга замин яратади. 

Кенгашлар ва депутатлар фақат маслаҳатчи орган эмас, балки ҳал қилувчи кучга айланмоқда!

Шу нуқтайи назардан, биз депутатлар, ушбу фармон асосида белгиланган вазифаларни бажаришда фаоллик кўрсатишимиз, аҳолининг ишончини оқлашимиз ва ҳар бир ташаббусимизда халқ манфаатини биринчи ўринга қўйишимиз лозим.

Халк депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Юлдашев Турсунпўлат Хакимбекович