Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Мирзалиев Хабибулло Авазбекович сайлов округига қарашли Дўстлик ва Зарбдор маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси билан очиқ мулоқот тарзида сайёр қабул ўтказди.
Учрашув давомида ҳар бир фуқаронинг мурожаати эътибор билан тингланиб, мавжуд муаммоларни жойида ўрганиш мақсадида зарур маълумотлар олинди. Баъзи мурожаатлар эса айни қабул жараёнида ҳал этилиб, фуқароларга амалий ёрдам кўрсатилди.
Депутатнинг бу каби ташаббуслари аҳоли билан очиқ ва самарали мулоқотни кучайтириш, уларнинг муаммоларини бевосита эшитиш ҳамда тезкор ечим топишга хизмат қилмоқда