Янгиликлар

Дўстлик туманида пахта даласидаги ҳашар иштирок этаётган теримчиларнинг хизматлари муносиб қадрланди.

 Дўстлик тумани “Xalqоbod” фермер хўжаликлари ҳудудий уюшмасида фаолият юритаётган “Kanon bobo”
фермер хўжалиги пахта даласидаги ҳашар иштирок этаётган теримчиларнинг хизматлари муносиб қадрланди. 

  

Бу ерда туман Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, "Маҳалла" уюшмаси, Агросанаот мажмуи ходимлари касаба
уюшмаси ҳамда фермер хўжалиги раҳбарияти томонидан тадбир ўтказилиб, олтмишдан ортиқ илғор теримчилар рағбатлантирилди. 

Йиғим-терим мавсумида қўлга киритилган бу каби ютуқлар нафақат фермер хўжалигининг, балки туман қишлоқ хўжалигининг умумий кўрсаткичларини оширишда ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. 

— Ҳашарчи теримчиларнинг иззат-икромини қилиш, уларнинг меҳнатини эътироф этиш — биз учун
шараф, — дейди Кенгаш депутати, туман Маҳалла" уюшмаси раҳбари Малика Қудратова. — Меҳнаткашлар руҳланса, ҳосил ҳам,
барқарорлик ҳам ортиб боради. 

Мазкур рағбатлантириш чоралари теримчиларнинг иш унумдорлигини ошириш, уларнинг меҳнатга бўлган меҳри
ва масъулиятини янада юксалтиришга хизмат қилади.  

Slide 1 of 5