#Биринчи_қўнғироқ
⚡️⚡️⚡️ Маҳмуд Тоиров “Биринчи қўнғироқ” тадбирида иштирок этди
Аввал хабар берганимиздек, бугун туманимиздаги барча мактабларда “Биринчи қўнғироқ” тадбирларидан сўнг “Мустақиллик дарслари” бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Халқ шоири, сенатор Маҳмуд Тоиров ўзи ўқиган 46-мактабдаги “Биринчи қўнғироқ” ва “Мустақиллик” дарсларида иштирок этди.
Тадбирда Маҳмуд Тоиров сўзга чиқиб, ўқитувчи ва ўқувчиларни янги ўқув йили билан табриклаб, туманимиздаги таълим соҳасида эришилган ютуқлар, ёшларимизнинг эришган натижалари ҳақида ўзининг фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Шунингдек, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан кейинги йилларда ўқитувчи-мураббийлар қадрини ошириш йўлидаги эзгу саъй-ҳаракатлар ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.
Маҳмуд Тоиров байрамона кайфиятда ўтган тадбирлардан сўнг таълим даргоҳида бошланган “Мустақиллик” дарсида “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан, таълим-тарбиядан бошланади”, деган олижаноб ғоянинг мазмун-моҳиятини ўқувчи-ёшларга тушунтириб берди.
Жорий йилда 46-мактабда жами 44 нафар бола 1-синфига қадам қўйди.