Янгиликлар

📚 Янги ўқув йилига ўқувчиларга туҳфа

📚 Янги ўқув йилига ўқувчиларга туҳфа

“Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида маҳаллий кенгаш депутатлари сайлов округларидаги таълим муассасаларида депутатлик назорати тадбирлари амалга оширилди.

Ўрганишлар жараёнида аниқланган камчиликлар юзасидан таклифлар берилиб, уларни бартараф этиш бўйича чоралар кўрилди.

Жумладан, депутат К.Текенов томонидан Янгийўл туманидаги 36-умумтаълим мактабида ўрганишлар олиб борилди. Текшириш давомида янги ўқув йилида ўқувчилар сони ошиши сабабли синфхоналар етишмаслиги ҳолати кузатилди.

Мазкур муаммога зудлик билан ечим топиш мақсадида депутат ташаббуси билан шу куннинг ўзида қўшимча синфхона ташкил этиш ишлари бошланди. Зарур жиҳозлар харид қилиниб, усталар жалб этилди.

Натижада, халқпарвар депутатнинг саъй-ҳаракатлари туфайли янги ўқув йилининг илк куниёқ ўқувчилар қувонч билан янги синфхонада таълим жараёнини бошлашди.

Slide 1 of 3