#Тошкент_вилоят_Кенгаши
Фуқаролар мурожаати депутат назоратида
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилрабо Халбоева Тошкент вилояти Занги-ота туманидаги "Абдужалил бобо" МФЙда бўлиб, сайловчилар билан учрашув ўтказди.Маҳаллада яшовчи фуқаролар томонидан йўлланган мурожаатлар депутат томонидан ўрганилди.
Жумладан, фуқаро К.Темурбеков туман ободонлаштириш бўлимида ишлаб, узоқ вақтдан буён меҳнат таътилига чиқмаётганлигидан норози эканлигини билдирди. Депутат Д.Халбоева вазиятни ўрганиб, Ободонлаштириш бўлими бошлиғи А.Нурмухамедов билан суҳбатлашди ва фуқаронинг масаласи жойида ҳал қилинди.
Депутатнинг ҳудуддаги ўрганишлари давом этмоқда.