Йиғилишни Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаш раиси С.Файзиева очиб бериб, йиғилишдан кўзланган мақсад ва вазифалар тўғрисида тушунча берди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан ўтказилган ўқув-семинарда белгиланган вазифалар ижроси тўғрисида Котибият мудири А.Анаров сўзга чиқиб, Халқ депутатлари туман(шаҳар) Кенгашлари томонидан келгусида бажарилиши зарур бўлган вазифалар тўғрисида йиғилиш иштирокчиларига маълумот берди.
Шундан сўнг, Котибият мудирлари, бош мутахассисларнинг кун тартибидаги масала юзасидан фикр-мулоҳазалари ва таклифлари эшитилди.
https://t.me/TV_Kengash