Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ялпи мажлисида тасдиқланган “Оғир ижтимоий ахволда қолган хотин – қизлар ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш бўйича қўшимча чора – тадбирлар тўғрисида”ги қонунига қўшимча ва ўзгартириш киритилганлиги бўйича сайловчиларга маълумот бериб ўтди.
Қонунда, «тазйиқ ва зўравонликка учраган ҳамда фуқаролар йиғинларига мурожаат қилган хотин-қизларни ҳимоя қилишга доир чора-тадбирларни белгиланганлиги, шунингдек мазкур фактлар тўғрисида тегишли аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларини ҳамда ички ишлар органларини зудлик билан хабардор қилиш кераклиги бўйича тушунтириб ўтди.
Ушбу Қонуннинг ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Урганч шаҳар бўлими, шаҳар Адлия бўлими, шаҳар ИИБ ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан хамкорлик қилиб
келинаётганини таъкидлади.