Бугун Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашига 10-Авесто сайлов округдан сайланган депутат Жуманиёзова Муборак маҳалла аҳли билан "Ўзбекистон - 2030" стратегиясида ёшлар масалалари бўйича белгиланган вазифаларнинг амалдаги ижросини таъминлаш мақсадида “Таълим тизимидаги ислоҳотлар мамлакат тараққиётининг пойдевори” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Депутат давра суҳбатида Давлатимиз раҳбарининг мазкур Фармони аосида инсон тақдири, ёшларнинг таълим ва тарбия олишлари учун яратилган шарт-шароитларга тўхталиб ўтди.