Халқ депутатлари Гулистон тумани 16-Юлдуз сайлов округи депутати Х.Юсубалиев Мевазор ва Юлдуз маҳаллаларидаги ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёргарлигини текширди. Аниқланган камчиликлар юзасидан масъулларга тегишли тавсиялар бериб ўтди.