Туман ҳокимлиги залида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Ш. Тўхташев ва Д. Ҳусановлар билан учрашув ўтказилди. Унда туман Кенгаши депутатлари, тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган тадбирда дастлаб туман прокурори Ж. Йўлдошев “Маиший коррупциянинг олдини олиш масаласи” мавзусида 2024-2025 йилларда амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берди. Қонунчилик палатаси депутати Ш. Тўхташев республикада ушбу масаладаги муаммолар, йўл қўйилаётган хато-камчиликлар, коррупциия ҳолатларининг олдини олиш чоралари тўғрисида фикр-мулоҳазаларини билдирди. Д. Ҳусанов эса “Ташаббусли бюджет” жараёнлари ва келгуси йил бу борадаги ўзгаришлар ҳақида маълумот берди. Учрашув савол-жавобларга бой бўлди.