Европа Кенгаши Президенти Антониу Кошта томонидан билдирилган “EPCA – Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон муносабатларининг муҳим босқичи
Брюсселда имзоланган Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим (EPCA) икки томонлама муносабатларда янги даврни бошлаб берди. Бу ҳужжат Ўзбекистоннинг очиқ, прагматик ва ҳамкорликка йўналтирилган ташқи сиёсатининг амалий натижаси ҳисобланади.
Депутат сифатида таъкидлаш лозимки, EPCA мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлайман, жумладан:
иқтисодий соҳада — Европа бозорларига кириш имкониятларини кенгайтиради, инвестиция муҳитини яхшилайди, инновацион лойиҳаларни жалб этади;
ижтимоий соҳада — янги иш ўринлари яратиш, таълим ва касб тайёрлаш тизимини халқаро стандартларга яқинлаштириш имконини беради;
экологик ва барқарор ривожланишда — яшил иқтисодиёт, энергия самарадорлиги ва иқлим ўзгаришига қарши кураш соҳасидаги шерикликни кучайтиради.
Антониу Кошта таъкидлаганидек, EPCA – бу нафақат сиёсий ҳужжат, балки халқларимиз ўртасидаги ўзаро ишонч ва дўстлик рамзидир. Европа Иттифоқи билан бундай яқин ҳамкорлик Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини янада мустаҳкамлайди.
Мен ушбу келишувни қўллаб-қувватлайман ва унинг амалий ижроси орқали мамлакатимиз тараққиётига хизмат қиладиган янги имкониятлар яратилишига ишонаман.
К.Насырова
Халқ  депутатлари Мўйноқ туман кенгаши депутати