Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

#Мүнәсибет

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи муносабатларида янги давр

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатлар янги, сифат жиҳатидан юқори босқичга кўтарилмоқда. Бу эса Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширилаётган очиқ ва прагматик ташқи сиёсатнинг ёрқин натижасидир.

Янги босқичдаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларидан бири — иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, савдо айланмасини ошириш ва қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга оширишдир. Шу билан бирга, Европа Иттифоқи билан инсон ҳуқуқлари, таълим, экология ва яшил энергетика соҳаларидаги ҳамкорлик ҳам изчил ривожланмоқда.

Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим (EPCA)нинг имзоланиши икки томонлама муносабатларда янги даврни бошлаб берди. Бу ҳужжат нафақат сиёсий, балки иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда ҳам кенг имкониятлар эшигини очди.

Ўзбекистон халқаро ҳамжамиятда ишончли ҳамкор сифатида тан олинаётгани, ЕИ каби нуфузли тузилмалар билан тенг ва ўзаро манфаатли муносабатлар ўрнатишга эришгани — мамлакатимиз ташқи сиёсатидаги муҳим ютуқдир.

У.Урынбаева
Халқ депутатлари Мўйноқ туман кенгаши депутати