Халқ депутатлари Гулистон тумани Кенгаши 20-Тажрибакор сайлов округи депутати О.Жўраев ҳамда Халқ депутатлари Гулистон тумани Кенгаши 9-Фитрат сайлов округи депутати Ю.Утаганов билан биргаликда туман фуқаролари учун сайёр қабул ўтказди. Қабул давомида туманнинг А.Яссавий ва Дўстлик МФЙдаги кўп қаватли уйларнинг ташқи кўриниши ва имиджини ўзгартириш бўйича мурожаатлар келиб тушди. Ушбу мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди.