ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ЖОЙИДА ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Тошпўлатов Олимжон Юлдашевич томонидан сайлов округида жойлашган маҳаллаларда фуқаролар муаммолари ўрганилди.
Ўрганиш давомида фуқаролар билан суҳбат ўтказилиб, уларни қийнаётган масалалар, яшаш шароити ҳамда мавжуд муаммолар юзасидан фикр-мулоҳазалар тингланди.
Шунингдек, фуқаронинг уй-жойини таъмирлаш бўйича мурожаати жойига бориб ўрганилди. Мазкур масала юзасидан масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда амалий чоралар кўриш, мурожаатни қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этиш бўйича зарур тавсиялар берилди.
✅ Депутат томонидан фуқаролар мурожаатлари доимий назоратга олиниб, уларни жойида ўрганиш ва ижобий ҳал этиш борасида ишлар давом эттирилмоқда.