ДЕПУТАТ ВА АҲОЛИ УЧРАШУВИ: МАҲАЛЛА ТИНЧЛИГИ — УСТУВОР ВАЗИФА
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Боймирзаев Улуғбек томонидан сайлов округида жойлашган маҳаллаларда фуқаролар билан учрашувлар ўтказилди.
👥 Учрашувлар давомида: ▫️ аҳоли мурожаатлари ва мавжуд муаммолар ўрганилди;
▫️ жойлардаги ижтимоий-иқтисодий ҳолат таҳлил қилинди.
📌 Маҳаллада ўтказилган йиғилишда: ▫️ маҳалла тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш;
▫️ жиноятчиликнинг олдини олиш;
▫️ “хавфсиз маҳалла” тамойилини мустаҳкамлаш масалалари юзасидан атрофлича суҳбат олиб борилди.
🤝 Шунингдек, маҳалла “еттилиги” билан ҳамкорликни янада кучайтириш, профилактик чора-тадбирларни тизимли йўлга қўйиш ва аҳоли билан доимий мулоқотни таъминлаш бўйича келишиб олинди.
✅ Бундай учрашувлар маҳаллаларда барқарор тинчликни сақлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.