ҚОРАПОЛВОН МФЙДА КЕНГ КЎЛАМЛИ ИШЛАР БОШЛАНМОҚДА
Қораполвон маҳалла фуқаролар йиғинида “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла” дастури, тармоқ дастурлари ҳамда ташаббусли бюджет лойиҳалари доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилиши режалаштирилган.
Мазкур лойиҳалар асосида: ▫️ ҳудудда сувсизлиги сабабли фойдаланилмай келаётган 50 гектар ер майдонини суғориш суви билан таъминлаш;
▫️ маҳалла инфратузилмасини тубдан яхшилаш;
▫️ янги иш ўринларини яратиш
кўзда тутилган.
💰 2026 йил давомида ушбу мақсадлар учун жами 7,9 миллиард сўм маблағ йўналтирилиши белгиланган бўлиб, бу маҳалла қиёфасини тубдан ўзгартиришга хизмат қилади.
👥 Қораполвон округидан сайланган туман Кенгаши депутати Икромжон Қодиров маҳалла “еттилиги” ва фаол нуронийлар билан учрашиб, олдинда турган устувор вазифаларни муҳокама қилди.
📌 Учрашувда: ▫️ ҳар бир ишга масъулият билан ёндашиш;
▫️ аҳоли фаоллигини ошириш;
▫️ яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиш
масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
🚧 Шунингдек, амалий ишлар юзасидан: ▫️ асфальтлаш ишларига тайёргарлик;
▫️ электр тармоғи таянчларини кўчириш;
▫️ йўл остидан суғориш тизимларини ўтказиш;
▫️ ёмғир сувларини тўғри йўналтириш;
▫️ хонадонларда ободонлаштириш ишларини олиб бориш
бўйича келишиб олинди.
✅ Ушбу ташаббуслар маҳаллада замонавий инфратузилмани шакллантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш ҳамда ҳудудни янада обод ва кўркам масканга айлантиришга хизмат қилади.