ДЕПУТАТ НАЗОРАТИДА: ТАДБИРКОРЛАР ФАОЛИЯТИ ВА МУАММОЛАР ЕЧИМИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши 10-Ғайрат сайлов округи депутати Сидиқов Дилшод Хасанбой ўғли томонидан ўз сайлов округидаги Боғ МФЙ ҳудудида фаолият юритиб келаётган тадбиркорлар — Исроилов Абдулахат Абдуллажонович ҳамда Охундедаев Мирзохиднинг иш фаолияти ўрганилди.
🔍 Ўрганишлар давомида тадбиркорлар томонидан амалга оширилаётган фаолият, ишлаб чиқариш жараёнлари ва яратилган иш ўринлари ҳолати кўздан кечирилди.
⚡️ Шу билан бирга, тадбиркорлик фаолиятида электр энергияси таъминоти билан боғлиқ муаммолар мавжудлиги аниқланди.
📌 Мазкур муаммони ҳал этиш мақсадида:
▫️ масала тегишли ташкилотларга йўналтирилди;
▫️ мутасадди идоралар билан ҳамкорликда жойида бартараф этилди.
✅ Натижада тадбиркорларнинг барқарор фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитлар яхшиланиб, иш жараёни узлуксиз давом этмоқда.
Бу каби ўрганишлар тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, мавжуд муаммоларни тезкор ҳал этиш ҳамда ҳудуд иқтисодий салоҳиятини оширишга хизмат қилади.