МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Ашуров Алишер Иномович ҳамда Кенгаш котибияти мутахассиси К. Эгамбердиев Ғовозон МФЙда бўлиб, маҳалла “еттилиги” фаолиятини ўргандилар.
Ташриф давомида маҳаллада аҳолини қийнаётган муаммолар, ижтимоий ҳимоя, ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлаш, бандликни таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда ҳудуд ободлиги билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Аниқланган муаммолар юзасидан масъул ташкилотларга депутатлик сўрови юборилди.
✅ Мақсад — аҳоли мурожаатларини жойида ўрганиш, муаммоларга амалий ечим топиш ва маҳалла тизими фаолияти самарадорлигини ошириш.