Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгаши 53-Бирлашган сайлов округи депутати Мақсудов Мухаммаджон Боймирзаевич томонидан жойларда аҳоли муaммоларини ўрганиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида сайёр қабул ўтказилди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан ижтимоий ҳимоя, мактабгача таълим муассаси бўйича, соғлиқни сақлаш, сув ва электр таъминоти, йўл, ҳамда бошқа турдаги масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди.
Жойида ҳал этиш имкони бўлган муаммолар юзасидан масъул ташкилотларга дарҳол топшириқлар берилди. Қолган мурожаатлар эса назоратга олиниб, белгиланган тартибда ижроси таъминланиши маълум қилинди.
Мавжуд муаммоларни тез фурсатда бартараф этиш, уларни келиб чиқиш сабабларини чуқур ўрганиш ва албатта ижобий ҳал этиш бўйича масъул идора вакилларига депутат томонидан хат ва сўров юборилиши айтиб ўтилди.
Депутат аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг муаммоларини манзилли ҳал этиш ва ҳар бир мурожаатга эътибор билан ёндашиш устувор вазифа сифатида белгиланганини таъкидлади.